Туш табири алфавит бўйича

Мисол учун: туш табири «Айиқ» – «А» ҳарфига босинг.

АБДЭ
ФГҲИ
ЖКЛМ
НОПҚ
РСТУ
ВХЙЗ
ЎҒШЧ

Илон туш табири меридиан табири

Тушда илонни кўриш туш соҳибининг турли хил энергия оқимларини билдириши мумкин. Нима сабабдан тушингизга илонларнинг кирганлигининг оддий жавоблари мавжуд. Булар нафрат, ёлғон, ҳасад, хавф ҳатар ва алдовни англатиши мумкин.

Меридиан тушлар табири талқинига кўра, тушингизда илонни кўришингиз атроф муҳитингиздаги хавф ҳатардан огоҳлантиради. Аёллар учун ушбу туш ўз хавфсизлиги ва инсонларга бўлган ишонувчанлиги тўғрисида фикр юритиши зарурлигини, барча инсонларга ишониб кетавермаслигини зеро хавф ҳатар ҳар бир қадамда учраб қолиши мумкинлигининг белгиси бўлиши мумкин.

Илон туш табири

Тушингизда ўз уйингизда илон пайдо бўлганлигини кўришингиз — душманларингиз ва яхшилик илинмайдиганларнинг жудаям яқин эканлигидан сўзлаб, муҳим қарорлар қабул қилишда ўйламасдан ташланадиган қадамлардан ўзингизни тийишингизга чақиради.

Хонадонингиздаги илон оиладаги муаммолар ва бахтсизликни билдиради. Тушингизда унчалик катта бўлмаган илонларнинг дарахт устунига ўралиб олганликларини кўришингиз — тухмат ва сиз томонингиздан содир этилган қилмишларингиз учун жавоб беришингизни ифодалайди.

Тушдаги кичик илонлар катта бўлмаган тортишувлар, уруш ва жанжалларни билдиради. Яшил рангли илонни кўришингиз  — бу оғир жавобгарлик ва одатлардан ҳалос бўлишингизни англатади. Агар туш соҳиби яшил рангдаги илон унинг танасини ўраб олаётганлигини кўрса — ўз ишларининг ҳолатини яхшилаш учун зарур бўлган салбий принтсипларини йўқ қилиши кераклиги билан талқин қилиниши мумкин.

Тушингизда кўрган яшил рангли илон зарарли истаклардан озод бўлишингиз, руҳий ва аҳлоқий шифо топишингиз кераклигини билдиради. Тушингизда сариқ  рангли илонни кўрсангиз — катта ютуқларга эришиш арафасида эканлигингиздан дарак беради. Бу эски душманингиздан ҳалос бўлишингиз ёки яқин инсонларингиз билан иттифоқ қилишингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Яна сариқ рангли ўнгингизда кўзбўямачи ва самимий бўлмаган инсонлар билан танишувларингизни ҳам англатиши мумкин.

  • Яшил рангли илон – Истаклардан қутилиш
  • Сариқ рангдагиси – Танишувлар
  • Кичик илон – Кичик кўнгилсизликлар

Балиқ тушлар табири ванга табири

Нима сабабдан балиқ тушга кириши мумкинлиги ҳақида кўплаб туш табири талқинлари мавжуд. Қадимги даврларда аёллар ўз тушларида балиқни кўришлари яқин орада ҳомиладор бўлишининг белгиси ҳисобланган.

Аммо юрагини остида жажжи фарзандини кўтариб юрган аёл тушида балиқни кўрса-чи? Ҳомиладор аёл тушида балиқни кўриши — кўпфарзандлилик ва соғлом авлодни билдирувчи ҳайрли белгидир. Тушдаги ўлик балиқ эса ривожланмай қолган ҳомиладорлик ёки ҳомиланинг тушиши мумкинлигини билдирувчи ёмон белги ҳисобланади.

Балиқ

Тушингизда музлатилган балиқни кўрсангиз муҳим ишни ташлаб қўйганингизни ифодалаб, уларни ёдга олиш ва оҳирига етқазиб қўйиш вақти етиб келганлигини англатади. Яна бу туш узоқ давом этувчи оғир касалликни ҳам билдириб, бу касалликни ўлимингизнинг оҳириги кунигача даволаб бўлмаслигини англатиши ҳам мумкин.

Тушингизда дудланган балиқни кўришингиз — сизга турли фитналар уюштириб онгингизни тундлаштиришга ҳаракат қилувчи, сизни йўлдан адаштириб ёмонлик истайдиган инсонларнинг пайдо бўлишидан огоҳлантиради. Ушбу огоҳлантирувчи туш — сиз кейинчалик қаттиқ афсус қилишингиз мумкин бўлган катта хатога йўл қўйишнинг мумкинлигини ҳам англатади.

  1. Ўлик балиқлар – Кеч ривожланадиган ҳомиладорлик
  2. Музлатилган балиқ – Муҳим ишлар
  3. Дудланган балиқлар – Фитна

Тушдаги тирик балиқ — кутилмаган сюрприздан далолатдир. Камёб денгиз балиғини кўришингиз – ташвишлардан дарак беради. Қуритилган балиқни кўришингиз  — вақтни қувноқ ўтқизишни билдиради.

Тушингизда балиқ тозалаётганлигингизни кўришингиз – сизнинг норозиликларингизни ифодалатади ва нимадир нотўғри бўлишини, сиз бирор-бир хатога йўл қўйишингизни ёки ўзингизни ёмон тутганлигингиз билан яқинларингизнинг қалбини жароҳатлашингиз мумкинлигини англатади. Тушда аквариумда балиқни кўриш — ҳайрли белги саналади.

Ишбилармонлар учун бу туш муваффақиятли битимни, қизлар учун тез орадаги унаштирувни билдиради. Агар қизлар ўз тушларида аквариумдаги барча балиқлар бир хил эканликларини кўрсалар бахтли никоҳ ва кўпфарзандлиликни билдиради.

Чақалоқ туш табирлари миллер табири

Тушингизда чақалоқ билан қандай ҳодиса содир бўлиши туш табирларида турлича талқинга эга қуйида булар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Бордию сиз тушингизда гўдакни қўлингиздан тушириб юборганлигингизни кўрсангиз — яқин кунларда барча режаларингиз бузилишини кутишингизга тўғри келишини англатади. Тушингизда чақалоқни тебратаётганлигингизни кўришингиз – сиз  аллакимга ҳаддан ташқари кўп ишонганингизни англатади.

Чақалоқ туш табирлари

Тушингизда чақалоқнинг қўлидан ушлаб сайр этиб юрганлигингизни кўришингиз — ҳеч қандай умид қолмаган деб ҳисоблаган ва сизни жуда ҳам безовта қилиб келаётган ишингизга, қўрқувингизни йўқотишингиз эвазига руҳсат берилишидан дарак беради.

Тушингизда эндигина юришни бошлаган болани кўришингиз- тўхтаб қолган ишингизни юришиб кетишини, ётоғида эмаклаб юрган гўдакни кўришингиз эса — жадал ҳаракат қилишни талаб этадиган вазиятлардан огоҳлантиради. Тушда гапиришни ўрганаётган бола туш соҳибининг муҳим белгиларини кўрсатиб беради: ҳойнаҳой сиз анча улғайганингизни англаб етасиз.

Бордию тушингизда сизга бола ташлаб кетилганлигини кўрсангиз, атрофингиздагиларнинг фикрларига диққат билан қулоқ солишингизни зеро уларнинг гап-сўзлари ичидан сизга керакли бўлган муҳим ғоялар чиқиши мумкинлигини англатади.

Тушингизда ташлаб кетилган болани кўришингиз- сизнинг ҳатти ҳаракатларингиз атрофдагиларга зиён етказиши мумкинлиги, ушбу ҳаракатларингизни зудлик билан қайта кўриб чиқишингиз зарурлигини англатади.

Агарда сиз тушингизда ўз фарандингизни уришаётган бўлсангиз — ўнгингизда унга керагиданда ортиқча ҳавотир олишингингизни билдиради. Фарзандингизни эркинроқ қўйишга ҳаракар қилинг унга ортиқча, «парвариш» билан зиён етқазиб қўйишдан сақланинг.

Тушингизда сийғоқ болани кўришингиз- нотинчлик ва айбдорлик ҳиссини англатади. Аммо ҳавотирланиш керак эмас, оҳирида муаммолар омадга юз тутади.

Тушда боланинг қочиши яхшилик рамзи

Тушда сиздан узоқларга қочиб кетаётган болани кўришингиз — ҳаётингизда ҳаммаси яхши бўлишидан далолат беради. шунингдек, туш соҳибининг тушини бир зумда тарк этган бола ҳам яхшиликни англатади.

Тушда гўдакнинг кўриниши қандайлиги ҳам катта аҳамият касб этади. Тушингизга қорамтир чақалоқни кўрсангиз- тез орада ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи, сизни янада бахтлироқ қилувчи инсонни учратишингиздан дарак беради.

Ғазабланган болани кўришингиз – ёмон аломат бўлиб яқин орада ёқимсиз ҳабарлар эшитишингизни билдиради. Бу талқин қанчалар ғалати эшитилмасин, аммо кўплаб таъбиршунослар фикрига кўра, ифлосланган, нотоза гўдак омад келишини англатади.

Шунингдек, тушингизда қонга беланган чақалоқни кўришингиз иш фаолиятингиздаги муваффақиятларни ва яқинларингизнинг кўмагини билдиради . Ўз ахлатида ифлосланган бола эса тез орада даромад келишини билдиради.

Тушингизда кал болакайни кўрсангиз- фаровонлик ва ҳотиржамликнинг, сочи бор болани кўришингиз эса ўзингизга ортиқча эътибор қилишингиз билан атрофингиздаги дунёдан ажралиб қолганлигингизни ифодалайди. Семиз, вазни оғир болакайни кўришингиз – яқинларингизнинг иштирокисиз ечим топиши мушкул бўлган муаммони англатади.

  • Қора рангдаги чақалоқ – Ишдаги омдга
  • Яраланган чақалоқлар – Соғликдаги муаммо
  • Жаҳлдор бола – Ёмон ҳабар
  • Гапираётган бола – Муҳим ҳабар

Бола соғлиғи. Бир неча туш табири талқинларига кўра, тушда даун синдромига чалинган болакайларни яқинлар орасида ўз салоҳиятини намоён этишга муҳтож бўлган инсонлар тушига киради.

Тушингизда жароҳатланган чақалоқни кўришингиз эса хотирангиз пасайиши билан боғлиқ муоммоларни англатади. Сиз ўз ваъдангизни бажармаслигингиз ёки муҳим кунни ёдингиздан кўтаришингиз мумкинлигидан огоҳлантиради.

Қон туш табири лоффа табири

Бу қариндошлик белгиси бўлганлиги сабабли барча қон билан боғлиқ бўлган тушлар оилангиз ва дўстларингизга ҳам таалуқли ҳисобланади. Тушда шунчаки қонни кўриш — атрофингизда тортишув ва ўч олишга уриниш демакдир.

Қон тушда нима

Агар кийимингиз қонга бўялгани тушингизга кирса, сизнинг обрў эътиборингиз танишингизни ҳатти ҳаракати туфайли таҳдид остида эканлигини англатади. Агар сиз қон оқишини тўхтатишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз (тезми ёки секинми у, аҳамиятсиз), бу вафот этган яқин инсонларингиздан бирини соғинаётганлигингизни билдиради.

Тушингизда душманингиздан ўзингизни ҳимоя қиламан деб, уни жароҳлатлаб ва қонга бўяганингизни кўришингиз огоҳлантиришни англатади: яқинларингиз орасидаги жанжалларга аралашмаганингиз маъқул, акс ҳолса бу сизга жиддий салбий оқибатлар олиб келади.

Яна бир огоҳлантирувчи туш бу — тушингизда ёқимли салқин сувни ичаётганингизда у қонга айланганлиги ва сиз унга булғанганлигингизни кўрсангиз — қардошлик лаънати туфайли сизнинг ҳаётингиз, аждодларингиз қилган гуноҳлари учун ибодат қилмагунингизча, бахтсиз бўлиши мумкинлигини англатади.

  1. Қон – Тортишув
  2. Қонга бўялган кийим – Таҳдид
  3. Қон оқишини тўхтатноқ – Соғинч

Сув тушлар табири 21-аср табири

Сув ҳаёт тимсолидир. Агар тушингизда сув тўлқинланаётган бўлса, унда мураккаб кашфиётлар ёки илмлар ва таълим ёки фанни пайдо қилишингиз учун қулай фурсат етиб келганлини билдиради.

Жуда мусаффо, тоза сув билан тўлдирилган баҳайбат шар яхши об-ҳаводан дарак беради, бу эса қишлоқ хўжалигига жуда фойда келтиради.

Сув тушлар табири

Тушингизда сув тўла стаканингиз остида пашшани борлигини кўришингиз — суд ишлари ёки туҳмат сизнинг атрофдагиларга бўлган муносабатингиз ва эртанги кунга бўлган ишончингизни ўзгартириб юборишини билдиради.

Қон аралашган сувни кўрсангиз Чаён буржи остида буюк инсон туғилишидан дараг беради. Зоғорабалиқ ҳамроҳлигида сувда сайр қилиш — Япония билан муносабатларни ёмонлашувини, аммо бу зўравонлик ва ҳарбий можаросиз бўлишини англатади.

Бордию тушингизда сув остида юрганингиз ҳамда шу билан биргаликда делфинлар билан суҳбатлашаётганингизни кўрсангиз — бу сизнинг илгари мавжуд эканлиги ҳақида сизга маълум ҳам бўлмаган миллатни кашф қилишингизни билдиради.

  • Сув – Ҳаёт тимсоли ҳисобланади
  • Мусаффо сув – Об ҳаводан дарак
  • Қонли сув – Буюк инсон

Аборт туш табири тўлиқ малумот

Аборт тушда кўрса нимадан дарак беради? Тушда ҳомилангизни олдирганлигингизни яни тиббиёт тили билан айтилганда “аборт” қилдирганлигингизни кўришингиз ўнгингизда тескари мано касб этиши яни ҳақиқий ҳаётда (ўнгингизда) ҳомиладор бўлишингиз ҳамда енгил баҳайр туғриқни англатиши мумкин.

Аборт тушда кўрса

Аборт нима сабабдан тушга кириши тўғрисида туш табирларида кўплаб қатор талқинлар мавжуд. Тушингизда бундай кескин ва ўзгартириб бўлмайдиган қилғилик (қилмиш)ни кўришингиз – ҳаётда кўп ўйлаб ўтирмасдан, шошқалоқлик билан қарор қабул қилишга одатланганлигингизни ва бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдиради.

Бундай тушни асосан нозик ҳилқат соҳибалари яни аёллар кўрадилар чунки бу ҳолат уларнинг физиологик жиҳатлари билан бевосита ва билвосита боғлиқ ҳисобланади. Аммо шунга қарамай бази ҳолларда бу тушни эркакалар ҳам кўришлари мумкиндир.

Эркакларнинг аборт тоғрисида туш кўришлари ўз умр ёлдоши ёки севикли аёли (иккинчи ярми)га нисбатаб янада этиборлироқ бўлиши лозимлигини англатади.

Бу тўғрисида машхур мисоллар ҳам мавжуд бўлиб унга кўра ушбу туш эркакларни ўз аёллари, севимли кишиси хавф остида эканлиги ёки унинг жиддий муаммоси бор эканлиги ҳақида огоҳлантирган. Агарда аёллар бундай салбий манода ҳайратга солувчи тушни кўрсалар эркаклардан бир мунча фарқли ўлароқ малум бўлган ўз муоммолари ҳамда ҳавотирли ҳолатларига белги беради.

Ҳомилани олдириш яни аборт тоғрисидаги тушни нафақат турмушли аёллар балки ёш қизлар ҳам кўришлари мумкин. Бундай сюжетли тушни кўп ҳолларда нозик ҳилқат соҳибалари севиб қолган вақтда орзусидаги эркакга ўз туйғуларини изҳор этишга қарор қилган онларда кўрадилар.

Аборт тиббий туш табири талқинида

Тиббий туш табирларига кўра ҳомилани олдириш аборт қилдириш соғлиғингиз борасида содир бўлиши мумкин бўлган муаммолардан огоҳлантиради. Туш соҳиби ўз соғлиғига жиддий этибор қаратиши, мумкин қадар касалликларни олдини олиш учун профилактика ишларини олиб бориши, лозим бўлган ҳолларда эса шифокорга тиббиёт муассасаларига муражаат этишлари кераклигини билдиради.

Туш табири аборт

Бу тушни кўргандан кейинги қўрқув, нотабий туйғу ёки аксинча қувонч, ундан кейин содир бўлувчи ачинарли ҳолатлар тиббиёт нуқтаи назарига кўра оддий ҳолат ҳисобланади. Ҳеч кимга сир эмаски ҳомилани олдириш (аборт қилидириш) – жиддий физик ва руҳий синов ҳисобланади ва бу синовдан сўнг организм табиий, оддий нормал ҳаётга мослашишга ҳаракат қилади. Бунда ёқимли ва қувноқ воқеаларнинг кўп бўлиши тезроқ тикланишга ёрдам беради.

Агарда аёл киши ҳомиласини олдирганидан сўнг тушида гўдакни кўрса яқинда содир бўлган бу ҳолатга ҳаёт унга берган бир дарс каби қараши кераклиги, бу ҳолат ўтмишда қолиб кетди ва келажак ҳаётга умуман таалуқли эмаслигини англаб етиш кераклигини билдиради. Туш соҳибаси ўзига ишончлироқ бўлиши ва қарор қабул қилишда ҳам ўзи охирги ҳукмини чиқариши лозимлигини англатади.

Миллер туш табирига биноан аборт

Миллернинг туш табирига биноан аборт тўғрисидаги тушни кўп ҳолларда ушбу муҳим қарор қабул қилиш тунида кўрадилар. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўришингиз сизни олдини олиб бўлмайдиган хато қарор қабул қилаётганлигингиз ва охирида фақат ўзингизни айблашингиз мумкинлигини англатади.

Миллер табирига биноан аборт

Агарда туш соҳиби ушбу соҳа мутаҳассиси яни жарроҳ-шифокор бўлса, Миллер ушбу тушни бироз бошқачароқ талқинлайди ва унга кўра бу ҳолда тушда аборт кўриш профессионал бурч ва унга этиборсизлик билан қараш учун етарли асос ўртасидаги жуда ҳам мушкул ёлни танлаши лозимлигини билдиради. Бу туш Гиппократ қасами ҳамма нарсадан устун эканлигини яна ёдга солади деб ҳисобланади. Зеро шифокор-жарроҳнинг асосий вазифаси ҳеч қандай ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан, елкасига юклатилган вазифани тўлақонли адо этишдан иборатдир.

Туш табири талқинига кўра ҳомиладорлик ҳолати ва абортни кўриш бу ёвузлик ва яхшилик ўртасида кечадиган жанг бўлиб, ушбу жангда ким ғолиб бўлишини фақатгина туш соҳибасигина ҳал қила олади. Нимани афзал биласиз: ўткинчи фойданими ёки ўз руҳий ҳотиржамлигингизними ҳал қилиш танлаш сизга боғлиқ.

Тушда ҳомилани олдирганликни абортни кўрган шахс айни пайт ҳаётда қора кунларни бошдан кечирётганлигини билдиради ҳамда туш соҳиби ҳозирда депрессия ҳолатида, умидсиз ва чорасиз эканлигининг рамзи ҳисобланади. Ушбу туш табири бор кучингизни йиғиб бу қийинчиликларни енгиб ўтишингизга чорлайди. Бор этиборингизни ижобий ҳиссиётларга қаратинг ва кичик бўлса-да эришган ютуқларингиз учун ўзингизни мақтанг (фахрланинг).

Тушда аборт норозилик белгиси

Ҳомиладор бўлган аёл

Бази ҳолларда ҳомиладор бўлган аёл тушида аборт қилдирганлигини кўради ушбу туш соҳибаси ўз атрофидаги аҳволдан норози эканлиги ва буларнинг барчасини бир уринишда тўгирлаш имконига эга бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаса ўзгартириш учун кучли хохиш ҳис қилаётганлигини билдиради. Ушбу ҳолатда туш табири абортни қуйидагича талқин этади.

Туш соҳибасининг ички норозилигининг намоён бўлиши ва бу кучли хохишни қайноққонлик билан эмас балки секинлик билан амалга оширишингизни билдиради. Туш соҳибаси тарафдор ва қарши бўлган барча омилларни тарозида ўлчаши ва оптимал қарорга келиши лозимлигини билдиради.

Фарзанд тушда туш табири

Туш табири фарзанд киши тушда қиз ва ўғил фарзанд кўрса ёки тушида фарзанд туғса нимадан далолат беради? бу тушни уламоларимиз ҳар ҳилда табир қилишган, буни қуйида ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Туш табири фарзанд

Агар киши тушида қиз фарзанд кўрса, ҳайр ва роҳат топади. Агар ўғил фарзанд кўрган бўлса, унга ўғил келади. Бундан ташқари Ибн Сирин айтибдиларким, ҳар ким тушида қиз фарзанд кўрса, унга кўп яхшиликлар йетгай. Ҳонадонидан ҳурсанд бўлгай. Агар ўғил фарзандни тушида кўрса, ўнгида қиз фарзанд кўргай. Агар тушида қиз фарзанд кўрса, ўнгида оғил фарзандли бўлгай.

Туш табири фарзанд: Ванга табири

Киши тушида фарзан туғилганини кўрса ва уни бирор нотаниш кимса олиб кетаётга бўлса, бемор бўлишига ишора. Агарда ташландиқ бир жойдан ҳуник ва кўримсиз болани топиб олганини кўрса, ёки бирон инсон унга берганини кўрса, кутилмаган жойдан бирон бир нарсага эга бўлишига далилдир.

Тушда бола тугса курса

Агар киши тушида нотаниш ёки ўзининг боласи йиғлаётганини кўрса, бу туш унинг болалари ёрдамга муҳтожлигидан ва бошига мусибат тушишлигидан огоҳлантиради.

Тушда фарзанд кўрса: Миллер табири

Тушда чакалок

Киши тушда киз фарзанд тугса – Угил фарзандли бўлишидан дарак. Киз фарзанд курса – ташвиш ва ғамлардан қутилиб фаровонликка йетгай. Угил фарзанд тугса – Киз фарзандли бўлишидан далолат. Угил фарзанд курса – Оиласи ва фарзандлари камолини кўришидан дарак беради. Бундан ташқари киши тушида бола эмизиш курса – Фарзандлари учун жонини фидо қилишга ҳам тайёрлигидан далолат беради.

Туш табири бола чакалок: Настродамус табири

туш табири бола тугиш – Ризқ ва насиба келиши. Эгизаклар дунёга келтириш – мартабаси зиёда бўлишига ишора. Ҳомиладор аёл тушда чакалок курса – ҳомиласи учун қайғуриш демакдир.

Пичок тушда туш табири

Пичок тушда курса туш табири – Тушдаги пичоқ бир қанча табирларга эга. Киши тушда пичок отганини кўрса, ўз ўғлининг молини йейишга табир қилинади. Бордию эркак киши тушда пичок кўрса ва ўнгда унинг аёли ҳомиладор бўлса, ўғил фарзандга ота бўлишга муяссар бўлмоғлигидан огоҳ этади.

Тушда пичок курса

Агар ўзингизни пичок билан кесилганлигингизни кўрсангиз, ўнгингизда ҳайвон ва қушларга пичок орқали зарар йетқазганингиз учун жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Бордию қўлингиз пичок билан кесилганини кўрсангиз, сизни ҳайратга соладиган нарсага гувоҳ бўлишингиздан огоҳ этади.

Зигмунд Фрейднинг табирига кўра агар сиз тушда стол устида турган пичокни кўрсангиз, ўнгингизда янги дўстлар ортиришга қўрқишингиздан далолат беради. Агар сизнинг танишларингиз ёки яқинларингиздан бири қўлидаги пичок билан ниманидир кесиб олаётган бўлса, демак ишларингизда ҳатоликлар ва чегарадан чиқишлар кузатиляпти.

Пичок тушда курса: Ванга табири

Таниқли башоратчи ванга тушдаги пичокни қуйидагича табир қилади. Агар сиз чиройли пичокни тушингизда кўрсангиз, кутилмаганда ёқмили совға оласиз. Бироқ шуни унутмаслик керакки қўлга киритиладиган совғани бутунлай ҳафдан ҳоли деб бўлмайди, барча нарсага тайёр туриш тавсия этилади.

Ўтмас пичок билан бирон буюмни тушда кесиш, туш соҳибини ички қўрқувлар қуршаб олганидан дарак беради. Агар сиз тушда пичокни йўқотиб қўйган бўлсангиз, бу туш ўнгингизда чарчоқдан далолат. Ўзингиз ва ҳисиётларингизга йетарлича вақт ажратиш тавсия этилади.

Туш табири пичок

Бундан ташқари тушдаги пичок айрилиқ, жанжал, ишдаги омадсизликка йўйилади. Агар сиз тушда занглаган пичок кўрсангиз, ўнгда оилавий келишмовчиликларга ёки севги борасида бироз муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Тушдаги ўткир пичок, яқин орада яширинган ҳафдан огоҳ этади. Тушдаги синган пичок эса, орзуларингиз амалга ошмаслиги ҳақида гапиради.

Агар сиз оила қурмаган бўлсангиз ва тушда пичок кўрсангиз, бу туш оила қуриш борасида жиддий муаммога дуч келишингиз мумкинлигидан огоҳ этади. Бордию қўлингиздаги пичок билан бирон кимга ташлансангиз, ўнгда ҳарактерингиз туфайли барчанинг олдида иззага қоласиз.

Туш табири пичок: Светкова табири

Замонавий туш табирида тушдаги пичок дўстлар орасида сотқинлар борлигига табир қилинади. Агар пешинги овқатни пичок билан тайёрлаб йесангиз, унда бу туш оилавий келишмовчиликлар бўлиши мумкинлигидан огоҳ этади.

Пичок урса

Бордию пичок қўлингиздан йерга тушиб кетадиган бўлса, унда уйингизга бегона меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Бордию ортингиздан сизга пичоқ санчсалар, демак билингки душманларингиз бор, ва улар сизга қастдан зарар йетказмоқчи экан.

Туш соҳибига пичок совға қилсалар, ўнгида алданишига далолат. Қўлингизда қадимий пичок турганлигини кўрсангиз, эски қарзларингизни қайтаришлари мумкин. Тушдаги замонавий пичоқ, ўнгдаги рашк демакдир. Агар сизга пичок оцалар, демак севиб қолишингиз аниқ.

Бекат тушда туш табири

Бекат тушда курса туш табири – Киши тушидаги бекат туш соҳибининг асаблари иш давомида чарчаганлигидан дарак беради. Бундай пайтда дам олишга алоҳида этибор қаратмоқ лозим.

Бекат тушда курса

Бундан ташқари тушдаги бекат, туш соҳибининг ҳаётида ўзгаришлар содир бўлишини истаётганлиги ҳақида огоҳ этади. Бордию сиз тушда автобус бекатини кўрсангиз, ўнгда ёлғизликдан қийналгансиз, ёки бунинг акси, яни одамлар сизнинг ҳаётингизга ҳалқит бермоқда.

Агар сиз бекатда бирон бир инсонни узоқ вақт кутиб қолсангиз, бу туш, сиз ҳоҳлаган нарса амалга ошишига анча вақт борлигидан далолат беради. Бордию автобусда кетаётиб бекатда бирон бир танишингизни учратиб қолсангиз, яқин орада бир ҳабар эшитишингизга табир қилинади.

Тушда бекат курса: Ванга табири

Башоратчи ванга тушдаги бекатни қуйидагича табир қилади. Агар бекатда анча вақт турсангиз, ўнгингизда ўзингизга унчалик қизиқ бўлмаган ишни бажаряпсиз ва бу сизга ёқмяпти. Тушингизда тушишни режа қилган бекатингиздан ўтиб кецангиз, ўнгингизда, бизнес ва ишда чалкашликларга дуч келишингиз мумкинлигидан далолат беради. Бордию бу автобус ҳайдовчисининг айби билан юз берадиган бўлса, ўнгингизда бошқа одамлар билан иш юзасидан муаммоларингизни ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин.

Туш табири бекат

Бордию туш соҳиби тушда ўзи тушишни режа қилган бекатда тушиб қоладиган бўлса, демак сизни истиқболли келажак кутаётганидан огоҳ этади. Бироқ бу тушнинг яна бир жиҳати шуки, сиз автобус бекатига йетмасданоқ тушиб қолсангиз ёки тушишга ҳаракат қилсангиз, ўнгингизда шошқолоқлигингиз туфайли ишларингиз барбод бўлаётган экан.

Туш табири бекат: Миллер табири

Бекатда тушса

Густав Миллер тушда кўрилган бекатни шундай табир қилади. Агар бирон бир инсон бекатда жуда оз ёки аксинча кўп одамни кўрса, ўнгида унга инсонлар билан алоқа қилишда ҳато қилаётган экан. ёки тез орада жуда муҳим бир қарорга келиши кераклигини англатади.

Агар сиз автобус бекатида ўз тарнспортингиз келишини кутиб турган бўлсангиз демак янги танишувларни ҳоҳлаяпсиз, бироқ бу истагингиз амалга ошиши учун бирон бир ҳаракатни амалга оширишингиз шарт.

Бордию сиз тушда бекатни излаб юрган бўлсангиз демак ўнгингизда ўз ҳаёт йўлингизни ўрнига туширолмай ҳалак бўляпсиз. Буни уддалаш учун бироз дадилроқ бўлиш тавсия этилади.

Каламуш тушда туш табири

Каламуш туш табири тушда каламуш ҳамда сичкон курса – Агар киши тушда калмуш ушласа яшаш жойидан бошқа жойга кўчиши мумкин. Агар кўчмаса мол мулкини сотишига далолат.

Агар кимда ким ўзининг уйида ёки бошқа бир бегона уйда каламуш курса, шу ҳонадонга ўғри тушишидан ёки бўлмасам уй ичида юрадиган бегона кимсалардан эҳтиёт бўлиши талаб этилади.

Тушда каламуш

Агар киши тушда ҳосилга зарар бераётга ва уларни кемираётган каламушларни кўрса, яхшиликка далолат қилмайди. Бундай туш кўрган киши, йер атрофни тозалш ва уни зарар берувчи жонзотлардан асраш керак. Акс ҳолда моддий тарафлама йўқотишлар бўлиши мумкин.

Бордию туш соҳиби тушда қизил думли каламушни кўрс, бетоб бўлишидан далолат. Бундан ташқари каламуш хаф хатар белгиси ҳисобланади, атрофингиздаги айёр ва ёвуз нийятдаги кимсалар сизга озор бериши мумкин. Тушда каламуш боласи, ичи қора, ақли паст, золим кишига далолат беради. Кимки ҳовлисига каламуш боласини кирганини кўрса, ҳонадонига маккор ва айёр киши келишига далолат беради.

Тушда каламуш: Ванга табири

Башоратчи Ванга томонидн каламуш шундай табир қилинади. Агар тушингизда каламушни кўрсангиз, демак сизнинг ўзини энг яқин ва яхши қилиб кўрсатадиган ҳоин дўстингиз бор. Бу инсон сизга панд бериши мумкин. Бордию тушдаги каламуш ок рангда бўлса, бу кимса қиз жинсига мансуб.

Туш табири каламуш

Агар туш соҳиби тушда каламуш чопиб юрганини кўрса, ҳеч бўлмаганда ўзини сафарга чиқишидан икки ҳафта мобайнида асраши зарур. Бордию тушингизда бирон нимани кемираётган каламушни кўрсангиз, ўнгда қишги мавсумга тайёргарлик кўришни унутмаслигингиз лозим.

Чанба куни кўрилган каламуш, фойдали иш қилишингизга далолат. Якшанба кунида кўрилган каламуш эса, ўнгда ёқимли оилавий ташвишларни англатади. Бордию туш соҳиби тушида каламушни ўлдирса ва бу каламуш жудаҳам катта бўлса, Катта омад келишига далолат.

Туш табири каламуш: Миллер табири

Каламуш курса

Миллер табири бўйича тушдаги каламуш қўшниларингиз сизни алдашига далолат беради. Чу билан бир қаторда ҳамкасбларингиз билан ҳам тортишиб қолиш ҳафи йўқ эмас.

Агар сиз тушингизда каламушини тутиб олсангиз демак ўнгда инсон қадри сиз учун балан, бундан ташқари кишиларни йерга урувчи инсонлардан жирканасиз. Бордию каламушни ўлдирсангиз демак ҳамма вақт, ҳамма ишда марра сизники.

  1. Каламуш улдириш — душманини маглуб этади
  2. Улган каламуш курса — Маглуб душман

Калтакесак тушда нимани англатади

Тушдаги калтакесак, жирканч ишлардан қайтмайдиган кишидир. Кимки тушида калтакесакни ўлдирса, анашунақа жирканч киши устидан ғолиб кеади.

Бордию киши тушда унинг гўштини истемол қилса, шунақанги жирканч кишилар молига шерик бўлади. Агар гўштини ҳомлигича йеса, шунақанги кимсаларни ғийбат қилади.

Хамир тушда туш табири

Хамир тушда курса туш табири хамир – Агар кимда ким хамир кўрса, бизнесида ва ишларида омад ёр бўлиб катта фойда кўради. Бордию тушдаги хамир кўпчиган, тошган бўлса, тижоратидан зиён кўради.

Тушда хамир

Агар кимда ким хамир қориётганини кўрса, уйига мусофир кима меҳмонга келади. Кимки тор ва тиқилинч жойда хамир қилса, лўттибозлик қилишига далолат. Агар кенг жойда хамир қориса, уйланишига далолат. Чунки Оллоҳ таоло ҳалолни баракали, ҳаромни баракасиз қилган.

Бордию тушингизда қилган ҳамирингиз кўпчимаса, қийинчиликларга дуч келасиз. Бундан ташқари тушдаги ҳамир, яхши кунлар келаётганидан, ҳомиладар аёлни эса кўзи ёришига ишора. Хамир бойликдир.

Хамир тушда: Ванга табири

Хамир тушда Ванга табири – Тушдаги хамир орзулар ушалишига муродга йетишга далолат. Киши тушда хамир ёйса, дўстлари ва яқинлари билан кўришади. Бундан ташқари севгани билан оила қуради. Агар хамир ошган бўлса, бу ҳодисалар жуда тез рўй беради.

Қолаверса хамир инсон юрагидаги яширин истак ва орзудир. Агар киши тушида хамирни узаётган бўлса, бирон бир ўйлаган мақсадига йетишиш учун кун санайди.

Туш табири хамир

Хамир қориётган кишининг уйига тез орада меҳмон ташриф буюради. Хамирнинг тошиб ўз идишидан чиқиб кетганинни кўрган киши, зиён кўради.

Туш табири хамир: Миллер табири

Тушдаги хамир Миллер табири бўйича моддий тарафлама яхшиланиш, муносабатларни ўз ўрнига тушиши, гуллаб яшнаш белгиси. Агар сиз тушингизда хамир қилиш учун ун элаётган бўлсангиз, Моддий тарафлама киримга, ўйланган режлар амалга ошишига, бажарилган иш учун мукофотга далолат.

Тушда хамирни аралаштираётган бўлсангиз, янги изланишлар ва бу изланишлар натижасида янгидан янги билимларга эга бўлиш демакдир. Агар тушингизда хамир кўтарилаётган бўлса демак анчадан бери тайёргарлик кўраётган учрашувингиз кўнгилдагидек ўтишига ишора.

Хамир ёйиш

Дўкондан хамир сотиб олганингизни кўрсангиз бу жинсий қониқмаслик аломати. Бирон бир пишириқ учун хамир тайёрлаётган бўлсангиз, атрофдагилар сизга этиборсизлик қилишаётгани ва буни сиз яқин орада бартараф этишингизда далолат.

  • Хамир ёйса ёйиш – Дўстлар билан сухбат
  • Хамир корса – бахт ва омад
  • Хамир овкат – барака ва ризқ

Тушдаги ачиган ёки бўлмасам ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган хамирни кўрсангиз, сизни кимдир хафа қилмоқчи. Бордию сиз қилган хамир тез ачиб кўтарилса, ҳаракатларингиз бефойда кетади. Чунки бўлиши керак бўлган воқеани сиз ўзгартира олмайсиз.

Tabir - bashorat emas, barcha narsani bilguvchi yagona zot Allohdir.

Bugun ko‘rilgan tush qanday ahamiyatga ega? Bilib oling...

Ko‘pincha bu tunda ko‘rilgan tushlar nafaqat tush ko‘rgan odamning o‘zi uchun, balki uning yaqin do‘stlari yoki... Batafsil

Tug‘ilgan sanangiz mohiyati (raqamlar sri)...

Yoxud raqamlar taqdirdan so‘zlaydi - Raqamlar siri va manosi haqida malumot. Tug‘ilgan kun, yani sana bashorati... Batafsil

комментариев 8

  1. Поезд туш куриш:

    Поезд туш куриш

  2. Лола кизил:

    Совга килишди

  3. Мухлиса:

    Х+мух=L шундай аламатни кудим мен севганимнинг устида

  4. Бошида ок допи йегнида кора кийим:

    Нимани аломати

  5. Тарвуз:

    Териш

  6. Камола:

    Тушда дояни куриш подишохнихам куриш кандай аломат

  7. Абдуманноб:

    Туда уйимга у́гри тушса у́грини ушлаб олдим Нимани аломати

Fikringizni bildiring

Ваш адрес email не будет опубликован.