Мол сигир тушда туш табири

Мол тушда курса туш табири – Умуман олиб қараганда тушдаги мол яни сигир, бойлик ва танилишга табир қилинади. Бордию сиз тушингизда мол подасига бошчилик қилаётган бўлсангиз ёки уларни ўтлатиб юрган бўлсангиз, ўнгингизда фарзандларингиз билан муносабатларингиз яхшилигидан ва улар сизни энг яқин сирдоши сифатида кўришига далолат беради.

Тушда мол курса

Агар тушда мол гўштини кўрсангиз. ўнгда ёқимсиз ҳабар эшитишингизга йўйилади. Бундан ташқари бошқа табирларда мол гўштини йейиш, ўнгдаги касаллик ҳақида огоҳ этади. Тушдаги мол дўктори эса, қийин вазиятда сизга ёрдам берадиганлар кўп бўлишидан далолат беради. Бундан ташқари киши тушидаги сигир тепаликка қараб юраётган бўлса, турмушдаги фаровонлик ва бахтга ишора беради.

Агарда арқон ёрдамида сигирни адрликка олиб кетаётган бўлсангиз, бойлик топиб танилишингизга ишора беради. Агар сиздан сигир қўрқаётганлиги кўрсангиз, уй ишларида хатоликларга йўл қўяётган экансиз. Сигир дарвоза томонга юрса ва ундан чиқса, яхши воқеалр содир бўлишидан огоҳ этади. Агар сигир яни мол болалаганини кўрсангиз, ушалишига кўзингиз йетмаган орзуларингиз ушалади. Сигирни миниб юрган кимсага яқин орада қувончли хабар келади.

Мол тушда курса: Ванга табири

Туш табири сигир

Ванга табирида тушдаги мол сигир ёки ҳўкиз, ўнгдаги ризқ насиба ва бойликка табир қилинади. Агар яхши ҳислатга эга инсон тушда молга ёки ҳўкизга миниб турган бўлса, амалдор бўлишига яни катта лавозимга тайинланиб, ундан манфат кўришига далолат беради. Агар савдогар одам тушда мол кўрса, зиён кўришига табир қилинади.

Ҳўкиз ва молларни бир жойда тўдаланиб турганини кўрган кишига, ҳасталик ҳаф солиши мумкин. Тушида молларни ҳайдаётган кишига беҳисоб мол давлат келишига далолат беради. Бордию сизни ҳўкиз шохласа яни сузса, ўнгда ҳисобот берилиши керак бўлган ишларингизни ҳисобини тайёрлаб қўйганингиз мақул. Акс ҳолда бошлиғингиздан дакки эшитишнгиз мумкин.

Туш табири сигир: Миллер табири

Миллер табирида тушдаги сигир қуйидагича табир қилинади. Агар сиз тушда сигир устига ўтирган бўлсангиз ва бу сигир яни мол ўзингизники бўлса, кўп фойдали ишларга қўл урасиз. Бордию сариқ сигирни тушда кўрсангиз, касалликдан боҳабар этади. Ўз соғлигингизга жиддий аҳамият беришингиз талаб этилади.

Мол сигир кувласа

Агар тушдаги сигирнинг бирон бир азоси ортиқча эканлигини кўрсангиз, бажараётган яхши амалларингизга яраша мукофот олишингизга табир қилинади. Бордию сигир азолари камлигини кўрсангиз, бунинг акси бўлишига далолат беради. Инсон тушидаги мол териси, меросга табир қилинади.

Ибн Сийрийн тушдаги сигирни йил деб табир қилган. Агар сиз тушда семиз сигирни кўрсангиз, ўша йилда барча ишларингиз ҳайрли бўлиб, арзончилик келишига далолат беради. Бордию сиз сигир соғиб сутидан ичсангиз, кўп мулкга эга бўлишингизга лекин бу мулкдан сизга бирон наф тегмаслиги ҳақида огоҳ этади.

Tabir - bashorat emas, barcha narsani bilguvchi yagona zot Allohdir.

Bugun ko‘rilgan tush qanday ahamiyatga ega? Bilib oling...

Ko‘pincha bu tunda ko‘rilgan tushlar nafaqat tush ko‘rgan odamning o‘zi uchun, balki uning yaqin do‘stlari yoki... Batafsil

Tug‘ilgan sanangiz mohiyati (raqamlar sri)...

Yoxud raqamlar taqdirdan so‘zlaydi - Raqamlar siri va manosi haqida malumot. Tug‘ilgan kun, yani sana bashorati... Batafsil

Fikringizni bildiring

Ваш адрес email не будет опубликован.