Эмизиш тушда туш табири

Эмизиш тушда туш табири – Тушда болани эмизган эркак муаммоларга дуч келади. Таниш ёки нотаниш кимсанинг кўкрагидан сут эмаётган одам, ўнгида қамалиши ёки бирон бир суд жараёнига алоқадор бўлиб қолиши мумкин.

Эмиш тушда

Аёл жинсига мансуб киши тушда ўз боласини эмизаётган бўлса, ўнгида унинг фарзанди комил ва йетук одам бўлиб чиқишидан далолат беради. Бордию аёл жинсига мансуб киши ўз кўкрагини эмаётган бўлса, Қизи меросга эга бўлиши мумкинлигидан огоҳ этади. Агар эркак киши ўз аёлини кўкрагидан эмаётганлигини кўрса, аёли туфайли бойликка эга бўлиши мумкин.

Агар аёл жинсига масуб киши бошқа бир аёлни кўкрагини эмаётганлиги кўрса, ва кўкрагидан сут чиқса, манфат топади. Агар бунинг акси бўлса, яни сут чиқмаса, моддий йўқотиш дея табир қилинади. Бордию эркак киши бир қанча аёлларнинг кўкрагидан ушлаб эмаётган бўлсаю лекин сут чиқмаса, эркакнинг эркакка бўлган шахвати юзага келади. Оллоҳ асрасин.

Тушда эмизса: Ванга табири

Ванга табирида бу туш шундай табир қилинган. Тушда ҳайвон кўкрагидан эмаётган киши, ўнгида қийинчиликсиз бойликка эришади. Агар йелиндан эмас аксинча бошқа жойдан эмсаю ва сут чиқса, жуда қийин бир юмушни фойдасига якунлайди. Қўлини ёки бармоқларини эмган киши, ҳар ишда доим устунликка эришади.

Бундан ташқари бошқа табирларга назар ташлайдиган бўлсак, тушда бола эмизиш, туш соҳибининг ҳаётида янги инсон пайдо бўлиб унинг ҳаётини тубдан ўзгартиришига табир қилинади.

Оналар учун бола эмизиш яхши туш ҳисобланади. Бундай туш кўрган она ҳаётини яхши тарафга ўзгартириб, янги имкониятлар пайдо бўлишига далолат беради. Агар турмушга чиқмаган қиз бола эмизаётганини тушда кўрса, ўнгида ҳурсандчиликка йўйилади.

Туш табири эмиш: Миллер табири

Туш табири эмизиш

Миллер табирида эмиш қуйидагича табирга эга. Агар сиз тушда бирон нарсани эмсангиз, ўнгингизда, фойда оласиз. Агар бирон бир аёл кишини кўкрагидан эмсангиз, тушдаги аёл ҳолатига қараб, ҳалол ёки ҳаром бойликни қўлга киритасиз.

Бордию сиз бирон болани эмаётганини кўрсангиз, ризқингиз мўл кўл бўлишига ишора беради. Агар бирон аёл ёки эркакни йигит киши эмса, ўз қизларини бериб меросхўр бўлишига далолат. Бир сўз билан айтганда эмиш фойда топишга ва фойдаланишга табир қилинади.

Tabir - bashorat emas, barcha narsani bilguvchi yagona zot Allohdir.

Bugun ko‘rilgan tush qanday ahamiyatga ega? Bilib oling...

Ko‘pincha bu tunda ko‘rilgan tushlar nafaqat tush ko‘rgan odamning o‘zi uchun, balki uning yaqin do‘stlari yoki... Batafsil

Tug‘ilgan sanangiz mohiyati (raqamlar sri)...

Yoxud raqamlar taqdirdan so‘zlaydi - Raqamlar siri va manosi haqida malumot. Tug‘ilgan kun, yani sana bashorati... Batafsil

Fikringizni bildiring

Ваш адрес email не будет опубликован.