7 факт тушлар ҳақида

7 факт тушлар ҳақида

1 – Тушда ўргана олишингиз мумкин

Бир гуруҳ олимлар изланишлари натижасида шуни аниқладики, инсон туш кўраётган пайтда ўзига қизиқ бўлган янги билимларни ўзлаштириб олишлари мумкин экан. Бунинг асосий сабаби киши туш кўраётган вақтда бош миянинг жудаҳам актив ҳолатда ишлаши сабаб. Бу жараён қанча узоқ давом этадиган бўлса шунча кўп билимларга эга бўлишимиз мумкин.

2 – Тушлар сизни бахтли қила олади

Кўрган тушларини ёдда тутиб уни доим эслаб юрадиган кишилар, тушларига этибор қаратмайдиган кишиларга нисбатан бахтлироқ ҳисобланади. Чунки инсон келажакда, ҳаётида содир бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган яхши нарсаларни тез тез туш кўрадилар ва бунинг натижасида инсон ўзини орзуларига йетишгандек ҳис қилади. Яхши туш кўриб уйғонган одам эса ўзини тетик хис этади. Бундан ташқари киши тушидан рохатланса ва ҳурсанд бўлса мия хужайралари яхши ишлайди, бунинг натижасида киши ўзини бахтли хис қилади.

3 – Йўқолган хотираларни тиклашингиз мумкин

Биз тиниқиб ва чуқур уйқуга кетганимизда мия ҳамда тана тинчланади, бунинг натижасида янқи хотираларнинг пастида қолиб кетган эски хотиралар уйғонади. Чунинг учун ўзингизга жуда керакли малумотларни эслашни хохласангиз мириқиб ухлаб олишингиз тавсия этилади. Уйқудан кейин эса эслашга қийналган малумотлар жуда тез ёдингизга келади.

4 – Ҳақиқатдан кўра тушлар афзал

Малумот ўрнида шуни айтиш керакки киши туш кўраётган вақтда ўз тушларини ҳоҳлагандек ўзгартира олишни уддасидан чиқишлари мумкин. Ўз тушларини назорат қила оладиганлар базида реал ҳаётда яшашни хуш кўрмай қоладилар. Бу алкоголизм ва ўйин хаваскорлари сингари иллатлар қаторига киради. Бу касаллик билан асосан психотерапевтлар шуғулланади. Бу жуда ҳам кам учрайдиган касаллик тури ҳисобланади.

5 – Қўрқинчли тушларни тўхтацангиз бўлади

Айрим ҳолларда киши тушидаги қўрқинчли сюжетли тушлар, инсон ўз хаётида бошидан ўтқазган ёмон ҳотиралар ҳамда кўрган салбий воқелардан келиб чиқади. Бундай туш кўрмаслик учун биринчи навбатда бунинг сабаби нимада эканлигини аниқлаб олиш зарур. Бордию сиз бундай туш кўришингизга бирон арзирли сабаб топа олмасангиз, унда ухлашга яқин тўйиб овқатланмаслик ҳамда ўткир сюжетли ва ужас кинолар томоша қилишдан сақланганингиз мақул.

6 – Сиз онгли равишда туш кўришингиз мумкин

Инсон ўзи ҳоҳлаганидек яни ўз буюртмасига асосан туш кўриш қобилятига эга ва буни сиз ҳам ўрганишингиз мумкин. Бунинг учун сиз кўрган тушларингизни малум вақт давомида ёзиб боринг, ҳамда улар орасида нима рост ва нима реал ҳаётингизга тўғри келмайди, буни белгилаб қўйинг. Бу иш сизга тушларингизни эслаб қолишга ҳамда уларни ўз назоратингизга олишга ёрдам беради. Малум вақтдан кейин сиз ўзингиз ҳоҳлаган тушингизни кўришингиз мумкин. Албатта ётишдан олдин қандай туш кўришингиз кераклигини кўз олдингиздан ўтқазсангиз бас.

7 – тушлар тақдирингизни айтиб бериши мумкин

Бази инсонлар ўз тушларида келжакда уни қандай ҳодисалар кутаётганидан боҳабар бўлганлар. Мисол учун Президент Аврам ўз ўлимини тушида кўрган. Яна бир шунга ўхшаш ҳолат Марк твен ўз аксини келажагда қандай вафот этишини кўрган. Малум бўлишича бир вақтинг ўзида титаник фожиасини бир неча киши олдиндан ўз тушларида кўрган. Олимлар эса бу ҳодисалар қандай рўй беришини ҳалигача тушунтириб бера олмаган. Бордию сиз тушингизда шунга ўхшаш ҳодисаларни кўрсангиз ва бу туш сизга ҳақиқатдагидек туйилса унда уни чуқур фикирлаш муҳим аҳамиятга эга.

Қўшимча малумотлар

Tabir - bashorat emas, barcha narsani bilguvchi yagona zot Allohdir.

Bugun ko‘rilgan tush qanday ahamiyatga ega? Bilib oling...

Ko‘pincha bu tunda ko‘rilgan tushlar nafaqat tush ko‘rgan odamning o‘zi uchun, balki uning yaqin do‘stlari yoki... Batafsil

Tug‘ilgan sanangiz mohiyati (raqamlar sri)...

Yoxud raqamlar taqdirdan so‘zlaydi - Raqamlar siri va manosi haqida malumot. Tug‘ilgan kun, yani sana bashorati... Batafsil

Fikringizni bildiring

Ваш адрес email не будет опубликован.