2 рақами остида туғилган инсонлар

2 тунги ёритгич ҳимоясида. Бу рақам дилбарлик рамзи бўлиб, унга ой бир томондан ёруғлик тараца, иккинчи томондан зулматни яширади. 2 рақами қалб, ҳис – туйғу ва ҳаяжон рамзи ҳамдир. Мазкур романтик рақам остида туғилганлар нозик дидли, келишган, маданиятли кишилардир.

Уларнинг ҳурматга сазовор жиҳати – одамларни бир қарашда фарқлайдилар ва уларга шунга қараб муомала қиладилар. Ҳамма билан ҳам дўст бўлиб кетавермайди, ўзларининг оламига яқин бўлмаган одамларни нари итарадилар. Ирим – сиримларга мутлақо ишонмайди, омадга ишонишади.

Ушбу санада туғилганларнинг кўпчилигида олдиндан кўриш, ҳис қилиш қобиляти бор. Барча бошлаган ишларини қийинчилик билан бўлса-да оҳиригача йетказадилар. Улар кучли интелект, ақл – заковат, тасаввур эгалари ҳисобланишади.

Уларнинг қизиқишлари турлича

2 рақами остида туғилганлар – «соядаги» йетакчилардир. Қизиқишлари турлича бўлса-да, касбий, ижодий фаолиятда, севгида ақл идрок устунлигига эгадирлар. Агар уларга кимдир қачонлардир ёрдам қўлини чўзган бўлса, бу яхшиликни ҳеч қачон унутишмайди, кези келса ўзгаларнинг яхшилигини икки ҳисса қилиб қайтарадилар.

Бундай бағрикенг, чидамли, ўзгалар дардига этиборли кишилардан яхши шифокорлар, ёзувчилар, дипломатлар чиқади. Улар фақат яқин инсонлари орасидагина ўзларини эркин ва бемалол тутадилар. Тўғри, 2 рақами соҳибларининг кўпчилиги шон-шуҳрат чўққисини забт этмайди, чунки рақобатчилик руҳи уларга ҳос эмас. Тинчлик, хотиржамликни афзал кўришади. Жисмоний жиҳатдан кучли бўлмайдилар оғир, мажбурий ишлардан йироқ юришади.

Лекин бир кун келиб «иккинчи скрипка» ролини бажариш жонларига тегса, ўзларидаги ортиқча камтарликни йенгиб, дадил ҳаракатга ўтадилар. Шунинг учун уларнинг аксарияти чўққига кўтарилишни кеч бошлашади. Ҳа, улар ақилли, фаросатли, бироқ ўз ғоясини амалга оширишда журатли, тиришқоқ эмас.

Ўзига бўлган ишонч йетишмайди

Афсуски бундай инсонларда ҳар доим ўз кучига бўлган ишонч йетишмайди. Кўпинча тақдир уларга баҳт ва омад имкониятини ато эца ҳам, мана шу ноқисликлари туфайли уларни қўлдан чиқариб қўйишади. Оҳир-оқибатда «нима қилсам экан?» деган савол олдида ожиз қолишади. Мушкул вазиятдан осонлик билан чиқиб кетолмай, тезкор қарор ҳам қабул қилолмайдилар.

Улар барча нарсани борлигича қабул қиладилар. Бошқаларга яхши бўлиши учун ўз ҳотиржамлигидан ҳам кечадилар. Бундай инсонлар ҳақидаги ягона фикир шуки, улар умрлари давомида бошқалар билан эмас, фақат ва фақат ўзлари билан келишолмай яшайдилар.

2 рақами остида туғилганларда ҳар доим пул бўлади, аммо пул улар учун унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Аёл ёки эркак бўлишларидан қатий назар, яқинлари олдидаги масулиятини ҳеч қачон унутишмайди. Бундай одамларга турмушга чиққан ҳам, уйланган одам ҳам баҳтлидир, чунки улар севганларига бутун дунёнинг барча нарсаларини ҳадя қила оладилар.

Меҳр ва садоқатда тенгсиз

Садоқат ва меҳр кўрсатишда бундайларга тенг келадигани йўқ. Шунингдек, йиғиндиси 2 рақами билан боғлиқ санада туғилганларнинг кўпчилиги кўнгилчанг бўлиб, яқин инсонларининг руҳий ҳолатидан тез изтиробга тушадилар. Бошқалар уларнинг кўнглини оғритадиган бўлса, ўша одамдан хафагарчилиги узоқ вақт давом этмайди.

Аксинча, ноҳуш ҳолатларда айбини кўпинча ўзларидан қидиришади. Бировдан гина ҳам сақламайдилар, бошқаларнинг унга ёмонлиги учун қасд ҳам олмайдилар.

Кураш бундай инсонларга завқ бағишлаши қийин. Агар ўзларини ишга, ижодга, ишққа, оила ва фарзандларига тўлиқ бахшида этишса, ўшанда кўнгиллари ҳотиржам тортади.

Шундай қилиб ўзларига тинч ва шинам, яхши ташкил этилган дунё яратиб оладилар, ташвишлардан қочиб яшашни ёқтирадилар. Мазкур санада таваллуд топганлар орасида буюк давлат арбоби Маҳатма Ганди ҳам бор.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Tabir - bashorat emas, barcha narsani bilguvchi yagona zot Allohdir.

Bugun ko‘rilgan tush qanday ahamiyatga ega? Bilib oling...

Ko‘pincha bu tunda ko‘rilgan tushlar nafaqat tush ko‘rgan odamning o‘zi uchun, balki uning yaqin do‘stlari yoki... Batafsil

Tug‘ilgan sanangiz mohiyati (raqamlar sri)...

Yoxud raqamlar taqdirdan so‘zlaydi - Raqamlar siri va manosi haqida malumot. Tug‘ilgan kun, yani sana bashorati... Batafsil

Fikringizni bildiring

Ваш адрес email не будет опубликован.